Ўзбекистонда 572,7 мингта корхона фаолият юритмоқда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда 572,7 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.

Ўзбекистонда 572,7 мингта корхона фаолият юритмоқда
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Уларнинг сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 47,6 мингтага ёки 9,1 фоизга ошган.

Фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони йиллар кесимида қуйидагича (1 февраль ҳолатига):

  • 2022 йил – 652 040 та;
  • 2023 йил – 687 166 та;
  • 2024 йил – 580 173 та;
  • 2025 йил – 525 036 та;
  • 2026 йил – 572 666 та.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда ҳар 1 000 кишига 31,7 та тадбиркорлик субъектлари тўғри келади.

Сўнгги хабарлар