19:16, 14 Январь 2026 | GMT +5
Ўзбекистонда 474,9 мингта корхона фаолият юритмоқда
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 474,9 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.
Шундан 403,8 мингтаси ёки 85 фоизи кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келади.
Фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони бўйича ТОП-5 ҳудуд:
Тошкент шаҳри – 108 678 та;
Тошкент вилояти – 46 479 та;
Самарқанд вилояти – 41 091 та;
Фарғона вилояти – 37 846 та;
Қашқадарё вилояти – 30 424 та.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокида жами 1 199 та корхона фаолият юритмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистонда Жанубий Корея капитали иштирокидаги корхоналар сони 683 тага етди.