18:10, 12 Январь 2026 | GMT +5
Ўзбекистонда Жанубий Корея капитали иштирокидаги корхоналар сони 683 тага етди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда Жанубий Корея капитали иштирокида жами 683 та корхоналар фаолият юритмоқда.
Улардан 182 таси қўшма ва 501 таси хорижий корхоналардир.
Улар соҳалар кесимида қуйидагича:
- Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги — 31 та
- Саноат — 142 та
- Қурилиш — 54 та
- Савдо — 129 та
- Ташиш ва сақлаш — 16 та
- Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 47 та
- Ахборот ва алоқа — 31 та
- Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 15 та
- Бошқа турлар — 226 та
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда Бирлашган Араб Амирликлари капитали иштирокида жами 404 та корхоналар фаолият юритмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокидаги корхоналар сони 1 199 тага етди.