15:08, 12 Январь 2026 | GMT +5
Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокидаги корхоналар сони 1 199 тага етди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокида жами 1 199 та корхона фаолият юритмоқда.
Улар соҳалар кесимида қуйидагича:
- Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги —21 та
- Саноат — 129 та
- Қурилиш — 82 та
- Савдо — 492 та
- Ташиш ва сақлаш — 33 та
- Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 39 та
- Ахборот ва алоқа — 127 та
- Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 13 та
- Бошқа турлар — 263 та
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда Бирлашган Араб Амирликлари капитали иштирокида жами 404 та корхоналар фаолият юритмоқда.