12:20, 15 Февраль 2026 | GMT +5
Ўзбекистонда 327 мингдан ортиқ МЧЖ фаолият юритмоқда
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда 415,2 мингта тижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда.
Улардан 327,5 мингтаси масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бўлиб, бу умумий корхоналар сонининг 78,9 фоизини ташкил этди.
Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича корхоналар сони қуйидагича:
- Масъулияти чекланган жамият – 327 495 та (78,9 %);
- Хусусий корхоналар – 47 179 та (11,4 %);
- Оилавий корхоналар – 36 440 та (8,8 %);
- Акциядорлик жамияти – 634 та (0,1 %);
- Бошқалар – 3 436 та (0,8 %).
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 513 та корхоналар фаолият юритмоқда.