Ўзбекистонда 11,1 млн кв.м турар жой фойдаланишга топширилган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 11,1 млн кв.м турар жой фойдаланишга топширилган.

турар жой
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 % га ошган.

Ҳудудлар кесимида фойдаланишга топширилган турар-жойлар майдони:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 669,2 минг кв.м
  • Андижон вилояти — 1 089,3 минг кв.м
  • Бухоро вилояти — 1 216,0 минг кв.м
  • Жиззах вилояти — 434,0 минг кв.м
  • Қашқадарё вилояти — 682,6 минг кв.м
  • Навоий вилояти — 551,1 минг кв.м
  • Наманган вилояти — 1 127,8 минг кв.м
  • Самарқанд вилояти — 312,7 минг кв.м
  • Сурхондарё вилояти — 983,5 минг кв.м
  • Сирдарё вилояти — 90,2 минг кв.м
  • Тошкент вилояти — 1 435,2 минг кв.м
  • Фарғона вилояти — 956,7 минг кв.м
  • Хоразм вилояти — 984,1 минг кв.м
  • Тошкент шаҳри — 578,3 минг кв.м

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 10 ойда 131 769 та Cobalt ишлаб чиқарилган.

Сўнгги хабарлар