Ўзбекистонда 10 ойда 131 769 та Cobalt ишлаб чиқарилган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида турли русумдаги 370 000 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.

Cobalt
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 30,2 минг донага ошган.

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида ишлаб чиқарилган автомобил русумлари:

  • Cobalt – 131 769 дона;
  • Damas – 75 846 дона;
  • Tracker – 40 034 дона;
  • Onix – 25 599 дона;
  • KIA – 21 970 дона;
  • Chery – 7 771 дона;
  • Haval – 7 654 дона;
  • BYD – 15 010 дона;
  • Tank 500 – 500 дона;
  • Maxсус енгил автомобиллар - 44 297 дона.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Ўзбекистонда 9 ойда 116 мингта Cobalt ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар