Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 7,6 фоизга ўсди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1 303 702,1 млрд сўмни ташкил этди ва 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 7,6 % га ўсди.
Саноат тармоғининг ўсиши 6,8 % ни ташкил этди ва ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 1,7 ф.п.ни ташкил этди.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиши 3,6 % ни ташкил этди ва ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 0,6 ф.п.ни ташкил этди.
Қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиши 14,2 % ни ташкил этди. Қурилиш тармоғининг ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 1,0 ф.п.ни ташкил этди.
Хизматлар кўрсатиш соҳасида ўсиш суръати 8,7 % ни ташкил этди. Шундан савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 10,6 % га, ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа 14,6 % га ҳамда бошқа хизмат соҳалари 6,4 % га ўсди. Хизматлар кўрсатиш соҳасининг ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 4,0 ф.п.ни ташкил қилди.
Маҳсулотларга соф солиқлар ҳажми 6,9 % га ўсди ва унинг ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 0,3 ф.п.ни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда саноат корхоналари энг кўп қайси йўналишда фаолият юритаётгани ҳақида хабар берган эдик.