Ўзбекистонда саноат корхоналари энг кўп қайси йўналишда фаолият юритмоқда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 57,8 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда.

Ўзбекистонда саноат корхоналари энг кўп қайси йўналишда фаолият юритмоқда
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:

  • Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 11,5 мингта;
  • Бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш – 8,2 мингта;
  • Кийим ишлаб чиқариш – 5,8 мингта;
  • Тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш – 4,7 мингта;
  • Мебель ишлаб чиқариш – 4 мингта;
  • Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 3,6 мингта;
  • Резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш – 2,7 мингта.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда инвестициялар сўнгги 5 йилда 2,8 баробарга кўпайган.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 59 млрд доллардан ошди.

Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони сўнгги 5 йилда 1,8 баробарга ошган.

Ўзбекистондаги ҳар учта корхонадан биттаси савдо соҳасида фаолият юритади.

Сўнгги хабарлар