Ўзбекистон телевизор экспортини 1,6 баробарга оширди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон 17 та хорижий давлатга қиймати 45,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 309 169 дона телевизор экспорт қилган.

телевизор
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 115,3 минг донага ёки 59,4 фоизга ошган.

2025 йилда Ўзбекистон энг кўп телевизор етказиб берган давлатлар:

  • Россия – 189 117 дона;
  • Озарбайжон – 56 934 дона;
  • Туркия – 18 684 дона;
  • Арманистон – 17 596 дона;
  • Украина – 8 857 дона;
  • Бошқа давлатлар – 17 981 дона.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 33,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

Сўнгги хабарлар