Ўзбекистон музейларидаги экспонатлар сони 2,7 млнтага етди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар асосий фонд экспонатлари сони 2,7 миллионтани ташкил этган.

музей
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 129,2 мингтага ёки 5 % га ошган.

Музейлардаги асосий фонд экспонатлари сони ҳудудлар кесимида қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри – 1 255 915 та
  • Самарқанд вилояти – 239 650 та
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 197 506 та
  • Сурхондарё вилояти – 178 080 та
  • Фарғона вилояти – 161 403 та
  • Бошқа ҳудудлар – 703 441 та

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 6,3 % га ошганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар