16:07, 12 Ноябрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистон Қозоғистонга 930 тонна лимон экспорт қилган
TASHKENT. Kazinform —Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида 9 та хорижий давлатга қиймати 3,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2 282 тонна лимон экспорт қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 122,4 тоннага ошган.
2025 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп лимон етказиб берган давлатлар:
- Россия – 1 239 тонна;
- Қозоғистон – 930 тонна;
- Қирғиз Республикаси – 107 тонна;
- БАА – 2,9 тонна;
- Мўғулистон – 1,8 тонна;
- Бошқа давлатлар – 1,8 тонна.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 9 ойда 9,9 млн тонна сабзавот етиштирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Миллий статистика қўмитаси маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистондаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан қарийб 2,6 млн тонна мева ва резаворлар етиштирилган.