18:49, 18 Август 2025 | GMT +5
Ўзбекистон Қозоғистондан 187 тонна апельсин импорт қилди
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-июль ойларида Ўзбекистонга 10 та хорижий мамлакатдан қиймати 7,5 млн долларга тенг бўлган 17,4 минг тонна апельсин импорт қилинган.

2025 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон энг кўп апельсин импорт қилган давлатлар:
Эрон – 11,6 минг тонна
Миср – 2,6 минг тонна
Хитой – 2,1 минг тонна
Туркия – 453 тонна
ЖАР – 340 тонна
Қозоғистон – 187 тонна
Бошқа давлатлар – 149 тонна
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда узум етиштириш ҳажми 7,8 % га ошгани ҳақида хабар бергандик.