Ўзбекистон хорижга 245,9 минг долларлик чинни экспорт қилди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида 15 та хорижий давлатга қиймати 245,9 минг АҚШ долларилик чинни экспорт қилган.

чинни
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп чинни етказиб берган давлатлар:

  • Қозоғистон – 102 минг доллар;
  • Афғонистон – 60,8 минг доллар;
  • Германия – 39 минг доллар;
  • Украина – 15,9 минг доллар;
  • Хитой – 14,4 минг доллар;
  • Бошқа давлатлар – 13,9 минг доллар.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида 41 та хорижий давлатдан 15,6 млн АҚШ долларилик чинни маҳсулотлари импорт қилинган.

Шунингдек, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 1,7 млрд АҚШ долларига тенг бўлган 1,8 млн тонна мева-сабзавотлар экспорт қилган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида 31 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 28,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 12,2 минг тонна балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорт қилинган.

Сўнгги хабарлар