18:20, 02 Январь 2026 | GMT +5
Ўзбекистон хорижга 1,9 млрд долларлик мева-сабзавотлар экспорт қилди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистондан хорижга қиймати 1,9 млрд АҚШ долларига тенг бўлган 2 млн тонна мева-сабзавотлар экспорт қилган.
Экспорт қиймати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,8 фоизга ошиб, жами экспортдаги улуши 6,3 % ни ташкил этди.
Уларнинг таркиби қуйидагича:
- мева ва резаворлар – 580,9 минг тонна;
- сабзавотлар – 553 минг тонна;
- тарвуз-қовун – 232,9 минг тонна;
- ерёнғоқ ва ёнғоқлар – 25,8 минг тонна;
- мош – 129,6 минг тонна;
- бошқалар – 500 минг тонна.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида 30 та хорижий давлатга қиймати 9,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 5,4 минг тонна жийда экспорт қилган.
Шунингдек, Ўзбекистон хорижга 245,9 минг долларлик чинни экспорт қилди.