Ўзбекистон экспортидаги ТОП-10 давлат маълум қилинди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 3,5 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

экспорт
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Мазкур даврда Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ТОП-10 давлат (АҚШ долларида):

  • Россия – 679,4 млн;
  • Хитой – 382,2 млн;
  • Афғонистон – 289,1 млн;
  • Франция – 211,1 млн;
  • Қозоғистон – 160,4 млн;
  • Туркия – 154 млн;
  • Қирғиз Респ. – 102,1 млн;
  • БАА – 100 млн;
  • Тожикистон – 94,2 млн;
  • Ирландия – 62,4 млн.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 207,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 219,9 минг тонна мева-сабзавотлар экспорт қилган.

Сўнгги хабарлар