19:10, 06 Апрель 2026 | GMT +5
Ўзбекистон 28 та давлатдан пойабзал импорт қилган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга 28 та хорижий давлатдан қиймати 1,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 115,3 минг жуфт пойабзал импорт қилинган.
Импорт ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 19,5 минг жуфтга ёки 14,5 фоизга камайган.
2026 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистонга энг кўп поябзал етказиб берган давлатлар:
- Хитой – 94,6 минг жуфт;
- Вьетнам – 5,2 минг жуфт;
- Туркия – 3,4 минг жуфт;
- Ҳиндистон– 2,5 минг жуфт;
- Индонезия – 2 минг жуфт;
- Бошқа давлатлар – 7,6 минг жуфт.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга 14 та хорижий давлатдан қиймати 3,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2 570 тонна чой импорт қилинган.