15:10, 31 Декабрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистон 23,8 минг тонна апельсин импорт қилди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида 11 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 12 млн АҚШ долларига тенг бўлган 23,8 минг тонна апельсин импорт қилинган.
Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,8 фоизга ошган.
2025 йилнинг 11 ойида Ўзбекистонга энг кўп апельсин етказиб берган давлатлар:
- Эрон – 12,2 минг тонна
- БАА – 3,6 минг тонна
- Миср – 2,9 минг тонна
- Хитой – 2,3 минг тонна
- ЖАР – 2 минг тонна
- Бошқа давлатлар – 813,6 тонна
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида 62 та хорижий давлатдан қиймати 256,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1,1 млн тонна мандарин импорт қилинган.
Шунингдек, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида 8 та хорижий давлатдан қиймати 54,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 161,4 минг тонна банан импорт қилинган.