Ўзбекистон 2,3 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йил январь–ноябрь ойларида хорижга қиймати қарийб 2,3 млрд АҚШ долларилик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилган.

тўқимачилик маҳсулотлари
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Ушбу кўрсаткич умумий экспортнинг 7,3 фоизини ташкил этган.

Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркиби қуйидагича:

  • Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 52 %
  • Ип-калава – 28 %
  • Трикотаж мато – 11 %
  • Газламалар – 6 %
  • Пайпоқ маҳсулотлари – 2 %
  • Гиламлар – 1 %

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистондан хорижга қиймати 1,9 млрд АҚШ долларига тенг бўлган 2 млн тонна мева-сабзавотлар экспорт қилган.

Шунингдек, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида 30 та хорижий давлатга қиймати 9,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 5,4 минг тонна жийда экспорт қилган.

Сўнгги хабарлар