Ўзбекистон 194 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширмоқда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 37 млрд АҚШ долларига етган.

Ўзбекистон 194 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширмоқда
Фото: pixabay.com

Ташқи савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 7,7 млрд АҚШ долларига ёки 26,3 % га ошган.

Ўзбекистон 2025 йилнинг 6 ойида жаҳоннинг 194 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (6 556,8 млн АҚШ доллари), Россия (6 028,3 млн АҚШ доллари), Қозоғистон (2 210,3 млн АҚШ доллари), Туркия (1 340 млн АҚШ доллари) ва Корея Республикасида (837,1 млн АҚШ доллари) қайд этилган.

  • Экспорт – 16,9 млрд АҚШ доллари
  • Импорт – 20,1 млрд АҚШ доллари

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга ўқиш мақсадида ташриф буюрган ТОП-10 давлат фуқаролари ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар