09:09, 11 Декабрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистон 15,6 млн долларлик чинни маҳсулотларини импорт қилди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида 41 та хорижий давлатдан 15,6 млн АҚШ долларилик чинни маҳсулотлари импорт қилинган.
Импорт қиймати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 33,3 фоизга ошган.
2025 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга энг кўп чинни етказиб берган давлатлар (АҚШ долларида):
- Хитой – 13,1 млн доллар
- Туркия – 896,1 минг доллар
- Россия – 355,7 минг доллар
- Германия – 265,9 минг доллар
- Италия – 200,7 минг доллар
- Бошқа давлатлар – 843,9 минг доллар
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида 9 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 126,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1 491 дона автобус ва микроавтобуслар импорт қилинган.
Шунингдек, Ўзбекистон энг кўп қайси давлатлардан маҳсулот сотиб олаётгани ҳақида хабар берган эдик.