Ўзбекистон 11,6 млн долларлик олма экспорт қилган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатга қиймати 11,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 22,6 минг тонна олма экспорт қилган.

олма
Фото: Миллий статистика қўмитаси

8 ойда Ўзбекистон олма етказиб берган давлатлар:

  • Россия – 10 721 тонна;
  • Қозоғистон – 10 098 тонна;
  • Қирғиз Респ. – 1 275 тонна;
  • Туркманистон – 167,4 тонна;
  • Ироқ – 164,3 тонна;
  • Бошқа давлатлар – 192,2 тонна.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги ҳар учта корхонадан биттаси савдо соҳасида фаолият юритади.

Сўнгги хабарлар