Ўтган йили Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4,2 миллиард доллардан ошди

TASHKENT. Kazinform – 2024 йил якунларига кўра Қозоғистон Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари учлигида қолди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

Былтыр Қазақстан мен Өзбекстан арасындағы тауар айналымы 4,2 млрд доллардан асты
Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, январь-декабрь ойларида мамлакат ташқи савдо айланмаси 65,9 миллиард долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 3,8 фоизга ошган. Бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг 198 та давлати билан савдо алоқаларини ўрнатган.

2024 йил якунларига кўра, Хитой мамлакатнинг асосий савдо ҳамкорлари орасида етакчилик қилмоқда. Икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 12,4 миллиард доллардан ошди (умумий ҳажмнинг 18,9 фоизи).

Товар айирбошлашда 17,6% улуши билан Россия иккинчи ўринда туради. Бу мамлакат билан ўртадаги импорт ва экспорт ҳажми 11,6 миллиард долларни ташкил этди.

Қозоғистон учинчи ўринда. Қозоғистон билан Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4,22 миллиард доллардан (6,5 фоиз) ошди.

Ўзбекистон Қозоғистонга 1,4 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилган, 2,8 миллиард долларлик маҳсулотларни импорт қилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Қозоғистондан Ўзбекистонга 800 миллион долларга яқин пул ўтказилган.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокидаги мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этмоқда.

Бундан ташқари, Қозоғистон ва Ўзбекистонни боғловчи янги темир йўл линияси қурилмоқда.

Сўнгги хабарлар