Қозоғистон ва Ўзбекистонни боғловчи янги темир йўл линияси қурилмоқда
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Ўзбекистонни боғловчи янги темир йўл линияси 2027 йилда фойдаланишга топширилади, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.
“Қозоғистон темир йўли” компанияси матбуот хизмати маълум қилишича, янги темир йўл линиясининг ишга туширилиши “Сариағаш” станцияси юкини камайтириш ва Ўзбекистонга экспорт ҳажмини ошириш имконини беради.
“Шу мақсадда “Қозоғистон темир йўли” умумий қиймати 286 миллиард тенгелик сармоявий лойиҳани амалга оширмоқда. Дарбаза-Мақтаарал янги линияси Туркистон вилоятининг икки чекка тумани, яъни Мақтаарал ва Жетисайни Қозоғистоннинг бошқа вилоятлари билан боғлайди. Бугунги кунда 203 километрлик йўлнинг қарийб 100 километрига рельс-шпал ётқизилди”, - дейилади “ҚТЙ” компанияси хабарида.
Лойиҳани амалга ошириш учун 46 та техника ва 70 дан ортиқ киши сафарбар этилган. Компания таъкидлаганидек, қурилиш даврида 3400 та вақтинчалик иш ўрни яратилади.
2027 йилда эса тармоқ фойдаланишга топширилгач, 500 дан ортиқ аҳоли доимий иш билан таъминланади.