20:15, 14 Январь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда хорижий давлатлар капитали иштирокида корхоналар сони кўпаймоқда
TASHKENT. Kazinform- ЎР Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январь ҳолатига 14 871 та чет эл инвестицияси иштирокидаги корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда, деб хабар беради Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб.


Улардан энг юқори улушга эга бўлган давлатлар қуйидагилар:
- Хитой – 3 357 та;
- Россия – 2 937 та;
- Туркия – 1 826 та;
- Қозоғистон – 1 041 та;
- Жанубий Корея – 644 та;
- АҚШ – 304 тани ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда айрим таълим ташкилотлари ошхоналари тадбиркорларга “E-auksion” орқали ижарага берилиши ҳақида ёзган эдик.