Ўзбекистонда айрим таълим ташкилотлари ошхоналари тадбиркорларга “E-auksion” орқали ижарага берилади

TASHKENT. Kazinform – ЎР Ҳукумати қарори билан (8-сон, 11.01.2025 й.) Вазирлар Маҳкамасининг қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ўзбекистон Адлия вазирлигига таяниб.

мактаб ошхонаси
Фото: ЎзА

Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 132-сон қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари ошхоналарини тадбиркорлик субъектларига “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали танлов асосида ижарага бериш;

  • “online-ijara.uz” ахборот тизими орқали таълим ташкилотлари ошхоналарининг ҳисобини юритиш ва уларни ижарага бериш;
  • таълим ташкилотларида соғлом овқатланиш ташкил этилишини мониторинг ва назорат қилиш;
  • республика ижро этувчи ҳокимият органлари номларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш.

Қуйидаги талабларга жавоб берадиган ижарага олувчилар танловда иштирок этишлари мумкин:

  • тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун давлат рўйхатидан ўтган;
  • умумий овқатланиш бўйича камида 6 ой давомида фаолият юритаётган;
  • ошхона фаолияти йўналиши бўйича махсус жиҳозларга эга бўлган;
  • шартнома ва суд ҳужжатлари бўйича зиммасида ижара ҳамда солиқ тўловларидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон президенти транспорт хизматлари экспортини 3 миллиард долларга етказиш бўйича топшириқ берган ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар