Ўзбекистон президенти транспорт хизматлари экспортини 3 миллиард долларга етказиш бўйича топшириқ берди

TASHKENT. Kazinform — Бу Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги тақдимотда белгилаб қўйилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таяниб.

Мирзиёев
Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

Ўтган етти йилда Ўзбекистонда юк ташувчи транспорт воситалари сони етти баравар кўпайиб, 26 минг донага етди, халқаро юк ташувларда маҳаллий ташувчиларнинг улуши 35 фоиздан 60 фоизга ошди.

— Бироқ, дунёдаги ҳозирги геосиёсий вазият бу соҳада қийинчиликлар туғдирмоқда. Ғарбий йўналишда юкларни етказиб бериш муддатлари икки баробар, харажатлар эса 1,5 баробар ошди. Европа давлатларида айрим чегара ўтиш пунктлари ёпилган, бошқаларида эса узун навбатлар юзага келган. Шу муносабат билан транспорт-логистика тизимини изчил ривожлантириш ва ташқи савдо йўналишларини диверсификация қилиш зарурлиги таъкидланди, — дейилади хабарда.

Маҳаллий экспедиторларни қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро ташувларда уларнинг хизматларига ҚҚС бекор қилинади, бу уларнинг бозордаги улушини 45-50 фоизгача оширади.

—Ушбу чора-тадбирлар орқали халқаро юк ташиш ҳажмини икки баравар ошириш, транспорт хизматлари экспортини 3 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган, — дейилади хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистон орқали транзит юк ташишни ривожлантириш муҳим, бу эса сармоявий ва савдо-иқтисодий алоқаларнинг ўсишига хизмат қилади. Жараёнларни яхшилаш мақсадида чегарада электрон навбатни жорий этиш, ўтиш вақтини 20 дақиқага қисқартириш ва транспорт ҳаракатини онлайн мониторинг қилишни жорий этиш таклиф этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Қозоғистонга янги автобус йўналишларини ишга туширишни режалаштирмоқда.

Сўнгги хабарлар