Ўзбекистондан қўшни давлатлар ва Хитойга янги автобус йўналишлари очилади

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Россия ва Хитойга янги автобус йўналишлари ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ЎР Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Узбекистан планирует запустить новые автобусные рейсы в Казахстан, Китай и другие страны
Фото: Министерство транспорта Узбекистана

Маълум қилинишича, халқаро йўловчи ташувларида автобус хизматлари улушини ошириш ҳамда йўловчиларга қулайлик яратиш мақсад қилинган.

Янги йўналишлар қуйидаги халқаро маршрутларда ишга туширилади:

Қозоғистонга

Бухоро—Туркистон;

Урганч—Ақтау;

Фарғона—Алмати (Тожикистон орқали).

Тожикистонга

Самарқанд—Душанбе;

Бухоро—Душанбе.

Қирғизистонга

Андижон—Ўш;

Андижон—Жалолобод;

Андижон—Арсланбоб;

Косонсой—Жалолобод;

Бухоро—Бишкек.

Россияга

Сурхондарё—Бухоро—Урганч—Нукус—Москва;

Урганч—Нукус—Уфа;

Нукус—Краснодар;

Тошкент—Уфа;

Тошкент—Краснодар.

Хитойга

Нукус—Урганч—Бухоро—Урумчи.

Мунтазам халқаро йўналишларда автобус ташувларини амалга ошириш истагидаги ташувчилар юқорида кўрсатилган йўналишларда паритет қатновларни амалга оширмоқчи бўлган хорижий ташувчиларни жалб қилган ҳолда вазирликка мурожаат қилиши мумкин

Шунингдек, бошқа мунтазам халқаро автобус йўналишларида фаолият юритиш истагидаги ташувчилар хорижий ташувчилар билан паритет асосида ишлашга келишган ҳолда, вазирликка ўз таклифларини киритиши мумкин.

Сўнгги хабарлар