Ўтган йили Қозоғистондан Ўзбекистонга 800 миллион долларга яқин пул ўтказилган

TASHKENT. Kazinform — Ўтган йили Ўзбекистонга хорижий давлатлардан пул ўтказмалари ҳажми 2023 йилга нисбатан 30 фоизга ошиб, 14,8 миллиард долларни ташкил этди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Өзбекстан Орталық банкі
Фото: Gazeta.uz

Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, маблағларнинг катта қисми, яъни 11,5 миллиард доллари Россиядан келган. Бу 2023 йилга нисбатан 29 фоизга кўпдир.

Қолган пулларни Қозоғистон (795 миллион доллар), АҚШ (577 миллион доллар), Жанубий Корея (534 миллион доллар), Туркия (405 миллион доллар), Буюк Британия (135 миллион доллар) ва бошқа мамлакатларда ишлаётган ўзбекистонликлар ўтказган.

“Пул ўтказмалари ҳажмининг ошишига иқтисодий вазиятнинг яхшилангани, хорижий мамлакатларда ишчи кучига талабнинг ортиши ва иш ҳақининг юқорилиги сабаб бўлди”, — дейилади Ўзбекистон Марказий банки ҳисоботида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Ўзбекистон ҳукумати 5,2 миллион кишини иш билан таъминлашни режалаштирган.

Шунингдек, қўшни давлат мутасаддилари жорий йилда экспорт ҳажмини 30 миллиард долларга етказмоқчи.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар