Жорий йилда Ўзбекистон ҳукумати 5,2 миллион кишини иш билан таъминлашни режалаштирмоқда
ТASHKENT. Кazinform — Жорий йилда Ўзбекистон ҳукумати 5,2 миллион кишини иш билан таъминлайди ва камбағаллик чегарасида яшовчи 1,5 миллион аҳолининг аҳволини яхшилаш чораларини кўради, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилда 60 та шаҳар ва туманларда камбағалликка барҳам беришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади. Хусусан, тадбиркорлар кўмагида 1,5 миллион нафар ўзбекистонликни доимий иш билан таъминлаш, яна 2 миллион фуқарони тадбиркорликка жалб этиш режалаштирилган. Кичик бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 120 триллион сўм (9,2 миллиард долларга яқин) кредитлар ажратиш кўзда тутилган.
120 дан ортиқ туманда яшовчи кам таъминланган фуқаролар ўрмон хўжалигига ишга таклиф қилинмоқда. Ҳар 100 та экилган дарахт учун уларга 375 минг сўм (30 долларга яқин) субсидия тўланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги камбағаллик даражасини 6 фоизга тушириш ниятида.
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистонда 500 нафар хотин-қизга автобус ҳайдовчиси касбини ўқитиш режалаштирилмоқда.
Жорий йилда Ўзбекистон экспорт ҳажмини 30 миллиард доллардан ошириш ниятида.
Муаллиф: Алихан Асқар