Ўзбекистонда 500 нафар аёлларни автобус ҳайдовчиси касбини ўқитишни режалаштирмоқда
TASHKENT. Kazinform - Бу ҳақда ОАВ вакиллари учун ўтказилган матбуот анжуманида “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Рустам Шамурадов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати аёлларнинг жамоат транспорти ва оғир юк ташувчи транспорт воситаларини бошқаришини чекловчи қонунчилик талабини бекор қилган эди. Шунга кўра, айни пайтда Тошкент шаҳрида икки нафар аёл автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлаяпти.
Эндиликда “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти аёл ҳайдовчилар сонини кўпайтириш ниятида.
“D ва E тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга аёлларни ишга оламиз. Жорий йилда 200 та автобусни бошқарадиган 500 нафар аёлларни тайёрлаш режалаштирилган. Зеро, айни пайтда жамоат транспортида ҳаракатланаётган меҳрибон инсонларнинг меҳнатини юксак қадрлаймиз. Улар йўл ҳаракати қоидаларини бузмайди, чекмайди, машина ҳайдашда мобиль телефондан фойдаланмайди», – дейди Рустам Шамурадов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда автобуслар қаторига чиққан ҳайдовчилар жаримага тортилиши мумкин.
Бундан ташқари, Ўзбекистондан Қозоғистонга янги автобус йўналишлари очилади.
Муаллиф: Алихан Асқар