US Open: Андрей Голубев илк учрашувини муваффақиятли ўтказди

None
Фото: ҚТФ матбуот хизмати
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Андрей Голубев Нью-Йоркда бўлиб ўтаётган АҚШ очиқ чемпионатида илк учрашувини муваффақиятли ўтказди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Биринчи босқичда қозоғистонлик теннисчи россиялик Роман Сафиуллин билан бирга ушбу мусобақага махсус таклифнома олган америкалик Александр Ковачевич ва Николас Морено-Де Альборан билан куч синашди.

Бир соатдан ортиқ давом этган баҳсда қозоқ-рус жуфтлиги 6:4, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

А.Голубев ва Р.Сафиуллин учинчи босқичга чиқиш учун чемпионатнинг олтинчи ракеткаси сифатида қайд этилган ҳиндистонлик Рохан Бопанна – австралиялик Мэттью Эбден билан куч синашади.

Шу тариқа, қозоғистонлик Анна Данилина ва Андрей Голубев АҚШ очиқ чемпионатининг жуфтлик баҳсларида ўйинни давом эттиради.

Яккалик баҳсларида эса Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 4-ракеткаси Елена Рибакина учинчи даврада 2 сентябрь тонгида рейтингда 30-ўринни эгаллаб турган руминиялик тажрибали теннисчи Сорана Кирстя билан учрашади. Агар ғалаба қозонса, Елена биринчи марта АҚШ очиқ чемпионатининг тўртинчи босқичига йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина АҚШ очиқ чемпионатининг учинчи босқичига чиққани ҳақида ёзган эдик.

Анна Данилина ҳам иккинчи босқичга йўлланма олди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram