Украина АҚШнинг тинчлик режаси лойиҳасига жавоб йўллади
ASTANA. Кazinform — Киев АҚШнинг Украинадаги инқирозни ҳал қилиш режасига жавобини Вашингтон маъмуриятига йўллади, деб хабар беради Axios портали.
"Украина чоршанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятига АҚШ тинчлик режасининг сўнгги лойиҳасига ўз жавобини тақдим этди", — деб ёзди Axios портали журналисти Барак Равид Х тармоғида.
Унинг сўзларига кўра, бу ҳақда унга Украина ва Америка расмийлари хабар беришган.
Ўз навбатида, Bloomberg Киев расмийлари АҚШ тинчлик режасининг қайта кўриб чиқилган версиясини Вашингтонга юборганини хабар қилмоқда.
Бундан ташқари, агентлик Европа мамлакатлари учта ҳужжат устида ишлаётганини таъкидлайди: улардан бирида можарони тугатиш шартларига умумий ёндашув, иккинчиси - Киев учун хавфсизлик кафолатлари ва учинчиси - Украинани қайта тиклаш масалалари мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Швейцарияда Украина бўйича музокаралар якунлангани ҳақида хабар берган эдик.