Уимблдон: қозоғистонлик ўсмирлар жуфтлик баҳсларида иккинчи босқичга чиқди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик теннисчилар ўсмирлар жуфтлик баҳсларида Уимблдон турнирининг иккинчи босқичига йўл олишди.

Занғар Нурланули - Дамир Жалғасбай илк учрашувини америкалик Райан Козад - Максимус Дюссога қарши ўтказди.
Қозоғистонлик жуфтлик биринчи сетда 7:5 ҳисобида зафар қучган эди.
Иккинчи сетда америкалик жуфтлик реванш олди - 7:6 (7:3). Аммо супер тай-брейкда Занғар ва Дамир ғалаба қозонди – 10:7.
Учрашув бир ярим соат давом этди.
Яна бир қозоғистонлик Амир Омарханов россиялик Егор Плешивцев билан биргаликда америкалик Матисс Фарзам ва Гэвин Гудни мағлуб этди – 6:3, 7:5.
Қозоғистонлик теннисчилар навбатдаги рақибларини мағлуб этса, чорак финалга йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Уимблдонда Елена Рибакина Серена Уильямснинг муваффақиятини такрорлагани ҳақида хабар берган эдик.