Уимблдон: қозоғистонлик теннисчилар жуфтлик баҳсларида кимларга қарши ўйнайди

Теннис
Фото: Kazinform

LONDON. Кazinform - Қозоғистонлик теннисчилар Уимблдон турнирида жуфтлик баҳсларида кимларга қарши ўйнаши маълум бўлди.

Жуфтлик баҳсларида Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 53-ракеткаси Анна Данилина хитойлик Сюй Ифань билан биргаликда 1/8 финалда Польша вакиллари Магдалена Френх – Катажина Кава билан куч синашади.

Ушбу ўйин 3 июль куни Астана вақти билан соат 15:00га белгиланган.

Эркаклар ўртасидаги жуфтлик баҳларида Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 47-ракеткаси Александр Недовесов бунгача Истбурн ATP 250 турнирида руминиялик Влад Виктор Корня билан биргаликда ўйнаган, бироқ муваффақият қозонмаганди. Балки шунинг учун ҳам А.Недовесов Уимблдонда анчадан буён бирга иштирок этиб келаётган эквадорлик Гонсало Эскобар билан яна жуфтлик ҳосил қилади. Улар биринчи ўйинни испаниялик Роберто Карбалес Баена – Пабло Карреньо-Бустага қарши ўтказади.

Александр Бублик ва Александр Шевченко ҳиндистонлик Юки Бҳамби ва франциялик Албано Оливеттидан ўтишга ҳаракат қилишади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анна Данилина Германиядаги мусобақанинг ярим финалига йўлланма олгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар
telegram