Тўрт карра жаҳон чемпиони бўлган ягона футболчи Марио Загалло оламдан ўтди

Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Марио Загалло 92 ёшида вафот этди. У тўрт карра жаҳон чемпиони бўлган дунёдаги ягона футболчи ва мураббийдир, деб хабар беради Kazinform.

Тўрт карра жаҳон чемпиони бўлган ягона футболчи Марио Загалло оламдан ўтди
Фото: Lucas Figueiredo/CBF

Марио Загалло 1931 йилда туғилган.

Футболчилик фаолияти давомида 1948-1965 йилларда Бразилия клубларида ўйнаган.

1966 йилдан Бразилия клублари, Қувайт, Саудия Арабистони ва БАА терма жамоаларига мураббийлик қилди.

У ўз мамлакати терма жамоаси таркибида 1958 ва 1962 йилларда жаҳон чемпиони бўлган.

1970 ва 1994 йилларда мураббий сифатида олтин медаль олган.

“Марио Загалло футбол оламида ўз изини қолдирди. Футболчи сифатида у мухлисларнинг илиқ қўллаб-қувватловига эга бўлди ва у мураббий сифатида самарали ишлади”, — дейилади Бразилия футбол конфедерацияси баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Криштиану Роналду фаолияти давомида 1200 та ўйин ўтказиб, янги рекордга эришгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар