07:32, 17 Февраль 2023 | GMT +5
Туркиянинг жануби-шарқида 5,1 магнитудали зилзила юз берди
ANKARA. TASS-Кazinform – Пайшанба куни Туркия жануби-шарқида 5,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг Фавқулодда вазиятлар бошқармасига таяниб, ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади Кazinform.

Зилзила эпитцентри Ўрта эр денгизининг 10 км чуқурлигида, Ҳатай провинциясидаги денгиз қирғоғидан 5 км узоқликда жойлашган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркияда 7 магнитудадан ортиқ кучли зилзила содир бўлган эди. Зилзиладан кейин 4000 дан ортиқ афтершок қайд этилган.
16 февральдаги маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 36,1 минг кишидан ошган, 108 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.
Туркия билан чегарада жойлашган Сурия, Ливан, Ироқ ва Кипр давлатларида ҳам зилзила сезилган.