Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 36,1 мингдан ошди

АFAD маълумотларига кўра, Қаҳраманмарашдаги икки зилзиладан кейин 4323 та ер силкиниши қайд этилган.
Туркия провинцияларида 108 068 киши жароҳатланган, 216 347 киши эвакуция қилинган.
Қидирув-қутқарув ишларига Туркиядан 29 944 нафар, бошқа давлатлардан 11 488 нафар қутқарувчи жалб қилинган.
АFAD, полиция, жандармерия, Миллий Мудофаа вазирлиги, Миллий тиббий қутқарув гуруҳи (UМКЕ), тез ёрдам бригадалари, кўнгиллилар, маҳаллий хавфсизлик кучлари ва қўллаб-қувватлаш гуруҳлари ҳисобга олинган ҳолда, табиий офат оқибатларини бартараф этишда қатнашган ходимлар сони 253.016 нафарга етди.
Табиий офат ҳудудига эвакуатор, кран, бульдозер, автомашина, сув ташувчи, тиркама ва бошқа 12 минг 513 та махсус техника етказилди.
6 феврал, душанба куни Қаҳраманмарашда (маҳаллий вақт билан соат 04.17да 7,7 ва маҳаллий вақт билан 13.24 да 7,6 магнитудали) етти магнитудадан юқори бўлган иккита зилзила қайд этилди.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған мамлакат жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди.
Вайронкор зилзила қўшни давлатлар, жумладан Сурия, Ливан, Кипр ва Ироқда ҳам сезилган.
Фото: aa.com.tr