Туркиянинг мудофаа-саноат мажмуаси экспорти 10 млрд доллардан ошди

ASTANА. Кazinform – Туркия 2025 йил охирига келиб мудофаа ва авиация саноати экспорти бўйича янги рекорд ўрнатди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

мудофаа ва авиация саноати экспорти
Фото: haber.aero

Туркия президент админстрацияси қошидаги Мудофаа саноати бошқармаси бошлиғи Холиқ Гўргюннинг сўзларига кўра, ўтган йили мамлакатнинг мудофаа ва авиация саноати экспорти 10 млрд доллардан ошди.

— Натижалар кутилганидан ҳам ошиб кетди. Бу йил Туркиянинг умумий экспорт кўрсаткичлари бўйича ҳам, мудофаа саноатида ҳам рекордлар янгиланган йил бўлди, — деб таъкидлади у.

Унинг сўзларига кўра, 2024 йилда 7,1 млрд долларни ташкил этган ушбу соҳадаги экспорт 2025 йилда тахминан 48 фоизга ўсиб, 10,5 млрд долларга етди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ўтган йили 180 та маданий ёдгорлигини мамлакатга қайтарди.

Сўнгги хабарлар