09:08, 11 Ноябрь 2025 | GMT +5
Туркиянинг Баликесир провинциясида 4,9 магнитудали зилзила содир бўлди
АNKARА. Кazinform — Зилзила маҳаллий вақт билан соат 21:20 да Синдирги туманида, 9,64 километр чуқурликда содир бўлди. Бу ҳақда Аnadolu агентлиги хабар берди.
Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар бошқаруви бошқармаси (АFAD) сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, зилзила эпицентри Синдирги туманида жойлашган.
Оқибатлар ва йўқотишлар ҳақидаги маълумотлар ҳозирда аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Баликесир провинциясида 6,1 магнитудали зилзила қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик.