08:27, 10 Февраль 2023 | GMT +5
Туркияда зилзила қурбонлари сони 17 мингдан ошди
ASTANA. Аnadoly-Кazinform – Маълумотларга кўра, Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 17 мингдан ошди, 72 мингга яқин киши жароҳат олди, деб ёзади Кazinform Анадолу агентлигига таяниб.

Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг (AFAD) сўнгги маълумотларига кўра, Туркиядаги зилзила оқибатида 17 минг 406 киши ҳалок бўлди, 71 минг 806 киши жароҳат олди.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда зилзиладан жабр кўрган провинцияларда биноларни қурган ва уларни қабул қилиб олган масъул шахсларга нисбатан тергов ишлари бошланган. Бу ҳақда Туркия адлия вазири Бекир Боздағ маълум қилди.
AFAD маълумотларига кўра, 6 февраль куни Туркиянинг Кахраманмараш-Пазарджик туманида содир бўлган 7,7 магнитудали зилзила ва Эльбистанда 7,6 магнитудали зилзиладан кейин 648 та афтершок қайд этилган.
Зилзила мамлакатнинг 10 провинциясида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган.
8 феврал куни Туркияда яна 5,4 магнитудали зилзила қайд этилди.