Туркистон вилоятидаги бир мактабнинг барча битирувчилари грант асосида ўқишга кирди

None
None
TURKISTAN. Kazinform - Туркистон вилоятидаги ўртатаълим мактабларидан бирининг барча 63 нафар битирувчиси давлат гранти соҳиби бўлди, деб хабар беради Kazinform Хабар.24 каналига таяниб.

Бауржан Момишули номидаги мактаб-гимназия ўқувчилари мактабни нафақат аъло баҳоларга тамомлади, балки Ягона миллий тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, етакчи олий ўқув юртларида таҳсил олиш учун грант соҳиби бўлди.

«Юқори натижалар, менимча, кўп жиҳатдан ўқитувчиларнинг хизматларидир. Қизим 128 балл тўплади ва мамлакатдаги энг яхши университетлардан бирига ўқишга кирди. Университетда ўқиш учун грантга эришиш - бу катта ютуқ»

, - дейди ота-оналардан бири Элмира Алтаева.

Мактабда ўқув жараёни индивидуал ёндашув ва ўқувчиларга юқори талабларга қаратилган. Ўқитувчиларнинг қайд этишича, аниқ натижалар шундан.



Мактаб 1986 йилда очилган. 2009 йилда кўплаб ютуқлардан сўнг унга гимназия мақоми берилди. Сўнгги 20 йилда мактабни 444 нафар битирувчи «Олтин белги» билан, 220 нафардан зиёд битирувчи – имтиёзли аттестат билан тамомлади.

Мутахассисларнинг фикрича, мамлакат таълим муассасаларида бундай натижалар кам учрайди. Мактаб раҳбарияти бундай муваффақиятнинг калити сифатида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳамжиҳатлиги ва уларнинг билимга интилишини кўрсатмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram