Туркистон вилояти уй-жой сони бўйича етакчилик қилмоқда
ASTANА. Кazinform – 2025 йилда Қозоғистонда уй-жой фондининг умумий майдони 447,3 миллион квадрат метрни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика агентлиги хабар берди.
Шундан шаҳарларда — 297,9 миллион квадрат метр, қишлоқ жойларда — 149,3 миллион квадрат метр. 2024 йилга нисбатан уй-жой фондининг майдони 13 миллион квадрат метрга ошди.
2025 йилда уй-жой бирликларининг умумий сони 2,6 миллионтани ташкил этди. Улардан 2,3 миллионтаси якка тартибдаги турар-жой бинолари, 299,6 мингтаси кўп квартирали турар-жой биноларидир(6,2 миллион квартира).
Энг кўп уй-жой Туркистон ва Алмати вилоятларида рўйхатга олинган — мос равишда 339,5 мингта ва 294 мингта. Шаҳар ҳудудлари орасида Алмати шаҳри уй-жой бирликлари сони бўйича етакчилик қилади — 164,8 мингта. Қишлоқ аҳоли пунктлари орасида энг юқори кўрсаткич Туркистон вилоятида — 260,9 мингта.
2025 йилда аҳоли жон бошига уй-жой билан таъминлаш 25,1 квадрат метрни ташкил этди. Шундан шаҳарларда — 27,4 квадрат метр, қишлоқ жойларда — 21,3 квадрат метр. 2024 йилга нисбатан бу кўрсаткич 0,6 квадрат метрга ошди.
Сув билан таъминланган уй-жой фондининг улуши 98% ни, уй-жойларнинг 46% марказий иситиш тизимига уланган ва газли (шу жумладан суюлтирилган ва табиий газ) уй-жой фондининг улуши 85% ни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг қайси ҳудудида энг кўп уй-жой фойдаланишга топширилганлиги ҳақида ёзган эдик.