Цинциннати турнири: Юлия Путинцева жуфтлик баҳсларида ҳам ғолиб чиқди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи Юлия Путинцева Цинциннати (АҚШ) WТА 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида 1/8 финал босқичига йўлланма олди.
Қозоғистонлик теннисчи биринчи босқичда канадалик Лейла Фернандес билан бирга япониялик Мию Като ва индонезиялик Алдила Сутьяди билан куч синашди.
Дастлабки партияда Қозоғистон-Канада жуфтлиги тай-брейкда устунлик кўрсатди – 7:6 (8:6).
Иккинчи партияда эса учрашув фаворити ҳисобланган япон-индонезия дуэти жавоб қайтарди - 6:3.
Супер тай-брейкда эса Путинцева – Фернандес 10:4 ҳисобида ғалаба қозонди. 1 соат 40 дақиқа давом этган ўйинда иккаласи ҳам еттита брейк-пойнтдан бештасини фойдаланди ва учта эйсни амалга оширди. Като-Сутьяди 10 та брейк-пойнтнинг олтитасини ишлатди.
Юлия Путинцева – Лейла Фернандес чорак финал учун америкаликлар Кэролайн Доулхайд – Дезире Кравчик билан беллашади.
Соврин жамғармаси 3,2 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган мусобақа ғолиблари 1 минг рейтинг очкосига эга бўладилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жибек Қуламбаева Сербияда кэмбек қилгани ва турнирнинг 7-ракеткасини мағлуб этгани ҳақида ёзган эдик.