11:10, 15 Май 2025 | GMT +5
Тошкентда “Сув париси” I Марказий Осиё очиқ чемпионати бошланди

U12, U15 ва катталар ёш тоифаларида ўтаётган ушбу мусобақада Ўзбекистон, Россия, Болгария, Бирлашган Араб Амирликлари, Беларусь Республикаси ва Қозоғистон каби давлатлардан 200 нафарга яқин спортчи 186 та медаль жамғармаси учун баҳс олиб бормоқда.
Чемпионатнинг бугун, 15 май кунги дастурида U12 ва U15 ёш тоифаларида техник соло, комбо ва катталар ўртасида техник гуруҳ тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Шунингдек, “Сув париси” I Марказий Осиё очиқ чемпионатининг тантанали очилиш маросими соат 20:30 да ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик профессионал боксчи Руслан Абдуллаев АҚШда ғалабага эришгани ҳақида хабар берган эдик.