Тоқаев: Халқни ва ёшларни иш билан таъминлаш Ҳукумат олдидаги жуда муҳим вазифа
«Ҳозир меҳнат бозорида ёшларнинг улуши ортиб боряпти. Ҳукумат ва ҳокимлар олдига 2030 йилгача 3 миллион 300 минг кишини иш билан таъминлаш вазифаси қўйилди. Улардан 2,2 миллион нафари ёшлар бўлиши керак. Янги иш ўринлари вақтинчалик эмас, доимий бўлиши керак. Мамлакатда ҳудудларнинг бандлик хариталари тасдиқланди. Шунга кўра, ҳар йили 950 мингга яқин кишини иш билан таъминлаш режалаштирилган. Бунинг учун бюджетдан 130 миллиард тенге ажратилди. 150 минг киши ушбу маблағ эвазига, яъни субсидиялар ҳисобидан иш билан таъминланади. Уларнинг барчаси ёшлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролардир», - деди Давлат раҳбари.
Президентнинг сўзларига кўра, ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусини қўллаб-қувватлаш учун ҳудудларга 40 миллиард тенге маблағ ажратилган. Эндиликда бизнес соҳасидаги энг яхши ғояларни саралаш бўйича танловлар бошланди.
«Халқни ва ёшларни иш билан таъминлаш Ҳукумат олдидаги жуда муҳим вазифадир. Ҳокимлар бу иш натижалари ҳақида мунтазам ҳисобот бериб туришлари керак», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов