Тимофей Скатов Испаниядаги Жирона турнирини муваффақиятли бошлади
ASTANA. Kazinform — Жаҳон рейтингида 175-ўринни эгаллаб турган қозоғистонлик теннисчи Тимофей Скатов Жирона (Испания) «челленджер» турнирини муваффақиятли бошлади.

Саралаш баҳсларида биринчи ракетка сифатида қайд этилган Т.Скатов аввалига жаҳон рейтингида 305-ўринни эгаллаб турган франциялик Артур Геадан устун келди — 6:2, 7:6 (8:6).
Қозоғистонлик теннисчи саралаш баҳсларининг финалида рейтингнинг 609-поғонасида жойлашган Исроил вакили Даниэль Цукерманни 6:0, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Бир соату 23 дақиқа давом этган мусобақа давомида Скатов 8 та брейк-пойнтдан олтитасини қайд этди.
Асосий турнирда Тимофей Скатов дунёнинг 103-ракеткаси боливиялик Уго Дельендан ўзиб кетишга ҳаракат қилади.
Яна бир қозоғистонлик ўйинчи, дунё рейтингининг 258-ракеткаси Денис Евсеев деярли икки соат давом этган баҳсда дастлаб 304-ўриндаги испаниялик Николас Альварес Варонани мағлуб этди. Натижа: 7:5, 7:6 (7:4). Бироқ Д. Евсеев саралашнинг финалида дунё рейтингида 209-ўринни эгаллаб турган австриялик Лукас Ноймайерга 1:6, 0:6 ҳисобида ютқазди.
Асосий мусобақада Қозоғистоннинг иккинчи, дунёнинг 98-ракеткаси Александр Шевченко биринчи учрашувдаёқ мағлуб бўлди. Доданинг 2-ракеткаси сифатида қайд этилган у биринчи даврада 207-ўриндаги ливанлик Бенжамин Хассанга 4:6, 6:1, 4:6 ҳисобида ютқазди.