TikTok иловасига қозоқ тили қўшилди

None
ASTANA. Kazinform – TikTok иловасига қозоқ тили қўшилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

TikTok иловасида интерфейс тилини исталган вақтда ўзгартиришингиз мумкин. Бунинг учун дастурнинг пастки ўнг қисмидаги «расм» ни босинг. Кейин шахсий маълумотларингиз сақланадиган саҳифа очилади. Созламаларга ўтиш учун ушбу саҳифанинг юқори ўнг бурчагидаги учта чизиқ билан ифодаланган белгини босишингиз керак. Кейин «параметлар ва махфийлик» бўлимига ўтинг ва у ердан «тил» ҳаволасига кирасиз. Бу ерда қозоқ тилини танлашингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябр ойида пойтахтда Astana Media Week медиа-форуми ташкил этилган эди. Ушбу тадбирда иштирок этган Шарқий Европадаги TikTok Global Business Solutions директори ва TikTok Kazakhstan компаниясининг раҳбари Анастасия Панина илова қозоқ тилига таржима қилинишини тасдиқлади.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram