TikTok иловаси қозоқ тилига таржима қилинади

None
ASTANA. Kazinform - TikTok ижтимоий тармоғи Астана ва Алмати шаҳарларида ўз ваколатхоналарини очди. Бу ҳақда TikTok Global Business Solutions компаниясининг Шарқий Европадаги директори ва TikTok Kazakhstan компаниясининг бўлажак раҳбари Анастасия Панина маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Қозоғистондаги томошабинлар ижодкор ва одамлар ўз хабарларини етказиш учун ушбу платформадан фойдаланадилар. Бу ерда биз кўплаб мусиқачилар, ўқитувчилар, ёш оналарнинг янги контент яратаётганини кўрмоқдамиз. Платформа сифатида биз ҳамжамиятга яқин бўлишни истаймиз, шунинг учун кузда Қозоғистонда оифисимизни очамиз. Биз таълим ташкилотлари ва давлат билан кўпроқ лойиҳалар чиқармоқчимиз, платформа мазмунини имкон қадар қизиқарли ва фойдали қилиб берамиз»

, - деди Анастасия Панина Astana Media Week медиа-форумида журналистларга берган интервюсида.

Шу билан бирга, А. Панина илова қозоқ тилига таржима қилинишини тасдиқлади ва ўқув мақсадларида TikTokдан ижодий фойдаланиш мисолларини келтирди.

«Бизда ижодкорларни ривожлантириш дастуримиз бор, унда биз қандай ижодкорлар томошабинларимиз билан шуғулланаётганини кўриб чиқамиз ва уларга платформанинг барча воситаларини ўрганиш имкониятини берамиз. Биз таълим дастурларини янги босқичга кўтаришга ёрдам берамиз. Масалан, кимё фани ўқитувчиси Улан Усенов кимё ҳақида видеолар тайёрлайди, тажрибалар ўтказади, мусиқа ижро этади. Бу кўплаб ўқитувчиларни ҳақиқатан ҳам илҳомлантиради. TikTok Қозоғистонда жуда машҳур, чунки томошабинлар жуда креатив»

, — деди Анастасия Панина.

Эслатиб ўтамиз, Astana Media Week 26-28 октябр кунлари бўлиб ўтади. У ерда 150 нафар маҳаллий ва хорижий маърузачилар иштирокида 30 дан ортиқ тадбирлар ўтказилади.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар