Ўтган йили Қозоғистон иқтисодиётига энг кўп сармоя киритган топ-10 давлат

None
ASTANА. Kazinform – ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмас Айдаров ОАВ вакиллари иштирокида ўтказилган брифингда мамлакат иқтисодиётига энг кўп сармоя киритган ўнта давлат номини айтди, деб хабар беради kazinform мухбири.

«Ўтган йили Нидерландия – 8,3 миллиард, АҚШ – 5,1 миллиард, Швейцария – 2,8 миллиард, Бельгия – 1,6 миллиард, Россия – 1,5 миллиард, Жанубий Корея – 1,5 миллиард, Хитой – 1 4 миллиард, Франция – 770 миллион, Буюк Британия - 661 миллион доллар ва Германия - 470 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестициялар киритди. Ўтган йили мамлакатларда инвестицияларни диверсификация қилишда ижобий тенденция кузатилди. Шу билан бирга, Жанубий Корея, Сингапур, Бирлашган Араб Амирликлари ва Германия томонидан йўналтирилган инвестициялар ҳажми ошгани қайд этилди», — дея Ташқи ишлар вазири ўринбосари 2022 йил якунларини эълон қилди.

Алмас Айдаров, шунингдек, Қозоғистон хорижий сармояларни жалб қилиш бўйича Марказий Осиёда етакчи эканлигини таъкидлади. Унга кўра, ўтган йили сармоядорлар томонидан мамлакатга қарийб 28 миллиард доллар йўналтирилган.

Соҳалар кесимида эса тоғ-кон саноатига энг кўп хорижий инвестициялар жалб қилинган – 12,1 миллиард доллар.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар
telegram